Линклар

Исроил расмийларига кўра, Бош вазир Бенямин Нетаняҳу АҚШ президенти Барак Обама билан учрашувдан қониқиш хосил қилган.

Кеча Нетаняҳу Вашингтонда Обама билан учрашиб Яқин Шарқдаги вазиятни мухокама қилди.

Исроил раҳбари билан учрашувдан бир кун олдин президент Обама ўз маърузасида Исроил ва Фаластин можаросининг ечим топиши муҳимлигини қайд этган эди.

Оқ уй раҳбари ўз чиқишида 1967 йилги чегаралар асосида Фаластин давлатини барпо этиш таклифини илгари сурган эди.

Аммо Исроил томони кескин баёнот билан чиқиб, бу ғоянинг имконсизлиги, ўша пайтдаги чегараларнинг хавфсизлигини таъминлаш имконсиз эканини айтди.
XS
SM
MD
LG