Линклар

Суриядаги ғалаёнларда хавфсизлик кучлари тарафидан ўттиздан ортиқ одам отиб ўлдирилган.

Кеча жума намозидан кейин Суриянинг бир нечта шаҳарида демократия тарафдорлари норозилик намойишларига чиққан эдилар.

Гувоҳларга кўра, Банияс шаҳрида хавфсизлик кучлари кўп минг сонли намойишчиларни тарқатиш учун уларга қарата ўт очган.

Намойишлар Сурия пойтахти Дамашқ, Ҳомс ва бошқа шаҳарларда ўтказилган.

Сурияликлар президент Башар ал-Ассаднинг ҳокимиятдан кетишини талаб қилмоқда.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳларига кўра, Сурияда март ойидан буён давом этаётган намойишларда 800дан ортиқ одам хавфсизлик кучлари тарафидан ўлдирилди, минглаб одам ҳибсга олинди.
XS
SM
MD
LG