Линклар

logo-print
Келаси ҳафта Берлинда ўтказиладиган “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” қурултойи ташкилотчилари Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасига таклифнома жўнатиб ҳукумат вакилларини ҳам анжуманга таклиф этишди.

Хориждаги ўзбек мухолиф гуруҳларидан ташкил топган ЎХҲ фаоллари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Владимир Норовни 23-24 май кунлари ўтказилажак қурултой меҳмони сифатида кўриш истагини билдиришди.

Жаноб Норов 24-26 май кунлари амалий ташриф билан Германия пойтахтида бўлади.

Ҳюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти Германия ҳукуматини Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Владимир Норов ташрифидан мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни яхшилаш борасида Тошкентга босим ўтказиш мақсадида фойдаланишга чақиргди.
XS
SM
MD
LG