Линклар

АҚШ Мудофаа вазирлиги Ливияда Муаммар Қаддафий режимига қарши курашаётган исёнчиларга ҳалол озиқ-овқат етказиб бераётганини билдирди.

Пентагон вакили Дэйв Лапан яқин кунларда дори-дармон, чодир, кийим-бош ортилган гуманитар юклар яқин хафталарда Ливияга етиб боришини айтди.

АҚШ ливиялик исёнчиларга ҳаммаси бўлиб 25 миллион долларлик ёрдамларни ваъда қилган.

Вашингтон ливиялик исёнчиларни тўлиқ тан олмаслиги, лекин “легитим ва ишончли куч” эканини билдирган.

Шу пайтагча Франция, Италия ва яна уч давлат ливиялик исёнкорларнинг Миллий кенгашини Ливия халқи номидан иш кўрадиган тузилма сифатида тан олган.
XS
SM
MD
LG