Линклар

Исроил Бош вазири иддаоларни рад қилди.


Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу ўз ҳукумати ва АҚШ Президенти Барак Обама маъмурияти ўртасида бўҳрон юзага келганини рад қилди.

Нетаняҳуга асосланиб матбуот вакилининг айтишича, Барак Обама билан келишмовчилик борлиги ҳақидаги маълумот “ҳақиқатан йироқ” ва бўрттирилган.

Нетаняҳу 20 май куни Вашингтонда Обама билан учрашиб, Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди.

Бир кун олдин қилган чиқишида АҚШ раҳбари 1967 йилги чегаралар асосида Фаластин давлатини барпо этиш таклифини илгари сурган эди.

Бироқ Исроил томони кескин баёнот билан чиқиб, ҳозирги кунда 1967 йилда белгиланган чегаралар хавфсизлигини таъминлаш имконсиз эканини айтди.
XS
SM
MD
LG