Линклар

logo-print

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири АҚШ махсус вакили билан учрашди


АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили М. Гроссман

АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили М. Гроссман

АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Марк Гроссман Ўзбекистонга сафар қилди. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси маълум қилди.

20 май кунги ташриф чоғида Гроссман Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниев билан учрашди.

АҚШ мулозими Афғонистонда хавфсизликни мустаҳкамлаш ва мамлакатни тиклаш йўлидаги халқаро ҳамжамият уринишларини Ўзбекистон қўллаб-қувватлаётгани учун Ташқи ишлар вазирлигига миннатдорлик билдирган.

Гроссман ўз мамлакати Афғонистон ва Марказий Осиё давлатлари билан узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларига эга бўлишдан манфаатдор эканини алоҳида таъкидлаган.

Ўзбекистонга келишидан олдин Гроссман Покистон ва Тожикистонда бўлди.

Гроссман минтақага сафари доирасида Қозоғистон, Қирғизистон, ва Афғонистонга боришни режалаган.

Марк Гроссман ўтган йил декабрида вафот этган Ричард Ҳолбрук ўрнига 22 феврал куни АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили этиб тайинланган эди.
XS
SM
MD
LG