Линклар

logo-print

Хўстдаги ҳужумда беш афғон полициячи ҳалок бўлди


Афғонистоннинг Хўст шаҳридаги ҳукумат биносида содир бўлган отишмада полициянинг беш ходими ҳалок бўлди.

Вилоят ҳарбийлари қўмондони генерал Роз Муҳаммад портловчи белбоғ таққан бир неча шахс эрта тонгда ҳукумат биносига бостириб киришга уринганини билдирди.

Унга кўра, полиция ходимлари ва жанггарилар ўртасида отишма бир неча соат давом этган.

Шанба куни Кобулдаги марказий касалхонада бир худкуш ўзини портлатгани оқибатида Афғонистон тиббиёт олийгоҳининг камида олти талабаси нобуд бўлган эди.

Иккила ҳужум учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG