Линклар

Россия Фавқулодда холатлар вазирлигига асосланиб Интерфакс ахборот агентлигининг хабар қилишича, сўнгги бир кун мобайнида Россиядаги 100 минг гектардан ортиқ ҳудудда 450 дан ортиқ ёнғин қайд этилган.

Саха (Ёқутистон) Республикаси, Амур вилояти, Краснодар ўлкаси ва Ханти-манси мухтор ўлкасида вазият энг оғир экани айтилмоқда.

Ўтган йил Россияда рўй берган табиий ёнғинлар оқибатида 62 киши нобуд бўлган, уч мингдан зиёд уй ёниб кул бўлган эди.

Табиий офатдан кўрилган зарар эса 12 миллиард рублни ташкил этган.
XS
SM
MD
LG