Линклар

logo-print
Кэтрин Эштоннинг ташрифидан мақсад Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий режимига қарши қуролли кураш олиб бораётган исёнчиларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Эштон исёнчилар назоратида бўлган Бенғози шаҳрида ЕИ ваколатхонасини очиб, Ливия мухолифати билан расмий дипломатик алоқалар ўрнатади.

Эштон хоним Бенғозида мухбирларга ўзининг ташрифи исёнчиларни халқаро ҳамжамият қўллаб-қувватлашига кафолат эканини англатишини айтди.

Айни пайтда НАТО учқичлари Қаддафийга содиқ кучларнинг ҳужум имкониятини йўққа чиқариш учун уларга қарши ҳаводан зарбалар беришда давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG