Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама БиБиСи мухбири билан суҳбатда агар Покистонда Ал-Қоида етакчилари борлиги аниқланса, бу мамлакат ҳудудига киришни маъқуллашини йтди.

Агар Ал-Қоиданинг юқори лавозимли раҳбари ёки Толибон ҳаракати лидери Мулла Муҳаммад Умар Покистонда ёки бошқа суверен ҳудудда экани аниқланса, қандай йўл тутиши ҳақида сўралганда президент Обама агар лозим бўлса, АҚШ бир томонлама ҳаракат қилишини айтди.

- Бизнинг вазифа Қўшма Штатлар хавфсизлигини таъминлаш. Биз Покистон суверенлигига катта ҳурмат билан қараймиз. Бироқ биз кимнингдир ўз одамларимиз ёки иттифоқчиларимиз одамларини ўлдиришни фаол режалаётгани ва уни амалга оширишинига қарши чора кўрмай тура олмаймиз,- деди АҚШ президенти Б.Обама.
XS
SM
MD
LG