Линклар

Ироқда икки америкалик аскар ҳалок бўлди


Якшанба куни Ироқда АҚШнинг икки аскари ҳалок бўлди. АҚШ ҳарбий қўмондонлиги баёнотига кўра, аскарлар мамлакат марказида ўтказилган амалиёт чоғида ҳалок бўлган.

Ироқ ички ишлар вазирлиги маълумотларига қараганда, Америка ҳарбий автоколоннаси Бағдод шаҳри яқинида кетаётган пайтда бомба портлаган ва оқибатда икки аскар ҳалок бўлган, уч аскар яраланган.

Ироқда 2003 йили уруш бошланганидан бери бу мамлакатда 4454 АҚШ ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG