Линклар

Грузин мухолифатчилари ғалабага турмоқчи


Грузиядаги тинч норозилик намойишлари “Президент Михаил Саакашвили истеъфога кетмагунича давом этаверади”, деб баёнот берди якшанба куни кечга яқин мухолифатдаги “Грузия умумхалқ мажлиси” форуми раҳбарияти аъзоси Нино Буржанадзе.

У норозилик намойишлари иштирокчилари орасидан полиция қўлга олган бир неча ўн киши давлат тўнтаришини амалга оширишга уринганликда айбланишидан хавотир билдирди.

Намойишчилар полиция машинасига ҳужум қилганидан кейин полиция ходимлари одамларга қарши резина ўқлар ва кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.

21 май куни минглаб грузиялик президент Михаил Саакашивилининг истеъфосини талаб қилиб намойиш бошлаган эди.

Грузия Ички ишлар вазирлиги матбуот вакили Шота Утиашвилига кўра, полициянинг мақсади “намойишни тарқатиб юбориш бўлмагани” балки баъзи агрессив намойишчиларни тажовуздан тўхтатиб қолишдан иборат бўлган.

Михаил Саакашвилининг президентлик муддати 2013 йилда тугайди.
XS
SM
MD
LG