Линклар

Солиҳ ҳокимиятни топширишдан яна бош тортди


Форс кўрфази мамлакатлари кенгаши кеча ўзининг Ямандаги сиёсий бўҳронни ҳал қилишга воситачилик қилиш ташаббусидан воз кечди.

Бунга Яман президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ ҳокимиятни топшириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолашдан яна бош тортгани сабаб бўлди.

Яман президентининг Санадаги саройида Али Абдуллоҳ Солиҳнинг ҳокимиятни топшириши тўғрисидаги келишувни етакчи партия лидерлари имзолади бироқ Солиҳнинг ўзи ҳужжатга имзо чекмади. Бу унинг ҳужжатни имзолашдан учинчи марта бош тортишидир.

Бу ҳақда Яман давлат ТВсига таяниб Ғарбдаги агентликлар хабар қилди.

Президент Солиҳнинг ҳокимиятни топшириши тўғрисидаги келишув шанба куни мухолифатчилар етакчилари томонидан имзоланган эди.

Форс кўрфази мамлакатлари кенгаши томонидан ишлаб чиқилган режага биноан Али Абдуллоҳ Солиҳ ҳокимиятни топшириши тўғрисидаги келишувни имзолаганидан сўнг, шахсий хавфсизлиги кафолатланиши эвазига 30 кун ичида ҳокимиятни топшириши керак.
XS
SM
MD
LG