Линклар

logo-print

Намойишчиларни отган полициячи ўлимга маҳкум этилди


Қоҳира суди якшанба куни Миср президенти Ҳусни Муборакни истеъфога чиқишга мажбур қилган оммавий норозилик намойишлари иштирокчиларини ўққа тутишда айбланганлар устидан ўтказилган судловда дастлабки ўлим жазоси тўғрисида ҳукм чиқарди.

Камида 20 кишини отиб ўлдирганликда ҳамда яна бир қанча кишини яралаганликда айбдор, деб топилган полиция зобити Муҳаммад Маҳмудни ўлим жазосига маҳкум этиш тўғрисидаги ҳукм сиртдан чиқарилди.
Миср судларида намойишчиларга ўқ узган яна ўнлаб полиция ходими устидан очилган жиноят ишлари кўрилмоқда.

Расмий маълумотларга қараганда, жорий йил бошида 18 кун давом этган оммавий норозилик намойишлари чоғида камида 846 намойишчи ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG