Линклар

Ўзбекистон Tethys Petroleum билан ҳамкорлик қилади


Tethys Petroleum Limited ширкати “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компанияси ҳузуридаги Геология ҳамда нефть ва газ конлари қидируви институти билан Ўзбекистоннинг Устюрт ва Бухоро-Хива минтақаларида нефт қидирув ишларини олиб бориш юзасидан шартнома имзолади.

Регнум агентлигига кўра, имзоланган ҳужжат асосида нефт заҳиралари тўғрисидаги мавжуд маълумотлар текширилади ҳамда нефт ва газ олиш мўлажлланаётган майдонлар истиқболига баҳо берилади. Ўтказилажак тадқиқотлар натижалари асосида Ўзбекистон ҳукуматига тавсиялар ишлаб чиқилади.

Британиянинг Tethys Petroleum Limited ширкати Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон ва Тожикистон билан ҳам ҳамкорлик қилиб келмоқда, дейилади Регнум хабарида.
XS
SM
MD
LG