Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:22

Немис депутатлари Ўзбекистондаги вазиятдан хавотирда


Норовдан олдин немис ҳукумати расмийлари биалн учрашган фаоллар орасида Бахтиёр Мухторов ҳам бор.
Норовдан олдин немис ҳукумати расмийлари биалн учрашган фаоллар орасида Бахтиёр Мухторов ҳам бор.

Германия Канцлери Ангела Меркел маъмуриятида ўзбек фуқаровий жамияти фаоллари билан учрашув бўлди.


24 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири муовини Владимир Норовнинг Берлинга ташрифи олдидан "Андижон - Адолат ва Тикланиш" ташкилоти вакили Бахтиёр Мухторов, "Ўзбекистон Германия форуми" раҳбари Умида Ниёзова ва қатор фаоллар Норов қабул қилиниши режаланган ҳукумат идораларида қабул қилинди.

Бундестагда қабул қилинишларидан ўзбек фаоллари Германия канцлери маъмурияти ва Германия Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб, расмийлар билан учрашувда Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти ва уни ўзгартиришда расмий Берлин роли муҳокама қилинди.

"Ўзбекистон Германия форуми" ташкилоти фаоли Филиппа Фон Штакелбергнинг (Filippa von Stackelberg) Озодликка айтишича учрашув пайтида ўзбек фаоллари аниқ таклифларни илгари суришган.

- Норов билан учрашув пайтида, унга расмий Берлин мана бу конкрет талабларни қўйиши кераклиги айтилди: БМТнинг махсус маърузачилари ва халқаро мехнат ташкилоти кузатувчиларини Ўзбекистонга таклиф қилиш. 13 нафар инсон ҳуқуқлари фаолини қамоқдан озод қилиш. HRW, BBC ва Озодлик радиосига акредитация бериш.

24 май куни Берлинда ўтадиган ўзбек мухолифати қурултойига чақирилган Эрк демократик партияси Бош котиби Отаназар Ориповга нега Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси виза бермади деган савол ўзбек фаоллари томонидан Германия Ташқи ишлар вазирлиги Марказий Осиë бўлими мулозимларига берилди.

Мулозимлар бундан беҳабар эканлигини айтиб, мазкур масалани ўрганишни ваъдақилди.

24 май куни куни Берлинда Ўзбекистон халқ ҳаракатининг таъсис қурултойи ҳам бўлади.

Бундестаг депутати Виола фон Крамон (Viola von Cramon) Берлинда йиғилган ўзбек мухолифати вакиллари билан Германия ҳукумати учрашмоғи ва уларни қўллаб-қувватламоғи лозим, деган фикрни билдирган эди.

Бу фикр "араб баҳори" деб аталган Яқин Шарқдаги ўзгаришлар хулосаси ўлароқ, Германия ҳукуматига таклиф қилинди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири муовини Владимир Норов ишчи ташриф билан 24 май куни Берлинга келади. Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият музокаралар кун тартибида экани айтилмоқда.

Айни куни Берлинда ўтадиган мухолифат иғини ташкилотчилари Владимир Норовни қурултойга таклиф қилишди. Норовнинг қурултойда қатнашиши савол остида аммо унинг Ангела Маркел маъмурияти тарафидан қабул қилиниши аниқ.

Германия Термиздаги харбий база андишасида Ўзбекистон билан мулозаматли сиëсат олиб бораëтган ва Европа Иттифоқи Каримов режимига нисбатан илиқ муносабатни шакллантираëтган давлат сифатида кўрилади.

Бундан 4 кун олдин Бундестаг депутатлари Виола фон Крамон, Жўҳонес Пфлуг (Johannes Pflug), Фолкер Бек (Volker Beck), Дагмар Энкелман (Dagmar Enkelmann) Ангела Маркел ҳукуматини Ўзбекистон билан муносбатларига оид жараёнларда шаффофликка чақиришди. Мактубда қамоқдаги инсон ҳуқуқлари фаоллари, жумладан, Солижон Абдураҳмонов ва Азамжон Турғунов тақдиридан алоҳида ҳавотир билдирилиди.
XS
SM
MD
LG