Линклар

АҚШ Президенти Барак Обама Европанинг тўрт давлатига сафарини Ирландиядан бошлади.

Бу мамлакатга ташрифи чоғида Обаманинг бобокалони туғилган Монегалл қишлоғига бориши кутилмоқда.

Барак Обаманинг отаси кениялик. Онасининг эса келиб чиқиши ирландиялик бўлган.

Бош вазир билан учрашув чоғида Обама АҚШ ва Ирландия ўртасида мустаҳкам муносабатлар ўрнатилганини олқишлади.

- Қўшма Штатлар ва Ирландия ўртасидаги дўтлик ва ҳамкорлик ришталари бундан ҳам мустаҳкам бўла олмайди. Бу стратегик масалаларга боғлиқ эмас. Бу ташқи сиёсатга ҳам боғлиқ эмас. АҚШ билан Ирландия қон томирлари орқали боғланган, - деди АҚШ президенти.

Обама рафиқаси Мишел билан Ирландиядан кейин Британияга боради.

АҚШ президентининг ташрифи муносабати билан Британия Қироличаси Елизавета Иккинчи расмий зиёфат беради.

Ҳафта охирида Барак Обама Францияда ўтказиладиган Катта Саккизлик гуруҳи саммитида иштирок этади.

АҚШ раҳбарининг Европага сафари Полшага ташрифи билан якунланади.

Барак Обама Варшавада Шарқий Европа давлат раҳбарлари билан учрашишни режалаган.
XS
SM
MD
LG