Линклар

Европа Иттифоқи Сурияда тинч намойишлар қонли бостирилаётганига жавобан бу мамлакатга нисбатан жорий қилинган санкцияларни кучайтирди.

Дипломатларга кўра, Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги учрашувида Суриянинг қатор расмийлари, жумладан, президент Башар ал-Ассадга нисбатан виза чеклови жорий этилган ва ҳисоб рақамлари музлатилган.

Европа ташқи ишлар вазирлари Теҳроннинг ядровий дастури борасидаги музокараларда силжишларга эришилмагани боис Эронга қарши жорий қилинган санкцияларни кучайтиришга ҳам келишиб олдилар.

ЕИ ТИВнинг икки кунлик йиғилишда Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий кучлари ва исёнчилар ўртасида давом этаётган қуролли можаро, Тунисдаги демократия тарафдорларига ёрдам бериш ва Мисрдаги вазият билан боғлиқ масалалар муҳокама этилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG