Линклар

Грузияда мухолифат намойиши давом этмоқда


Тбилисидаги намойиш қатнашчилари, 22 май 2011 йил

Тбилисидаги намойиш қатнашчилари, 22 май 2011 йил

Тбилисида Грузия мухолифатнинг юзлаб фаоли президент истеъфоси талаби билан учинчи кун намойишни давом эттирмоқда.

Мухолифат президент Михаил Саакашвилини мамлакатда авторитар бошқарувни кучайтираётганликда айбламоқда.

Шанба ва якшанба куни эрталаб уюштирилган намойишларда 10 минггача одам қатнашди.

Полиция машинасига ҳужум қилган бир гуруҳ намойишчини тарқатиш учун полиция кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.

Шудан кейин якшанба куни кечқурун икки мингга яқин одам намойишга тўпланди.

Учюзга яқин намойишчи тунни Грузия давлат телевидениеси биноси олдида ўтказди.

Мухолифатнинг қатор лидерлари ўз тарафдорларини намойишни давом эттиришга чақирди.

Бироқ бўлиниб қолган Грузия мухолифати ва ҳукуматга қарши партиялар тадбирда қатнашишдан бош тортди.
XS
SM
MD
LG