Линклар

Тоғли Қорабоғ чегарасида озарий аскари отиб ўлдирилди


Озарбайжонлик аскар Тоғли Қорабоғ яқинида арман мергани томонидан отиб ўлдирилди.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги бу воқеа якшанба куни рўй берганини билдирди.

Бу аҳолисининг аксари арманлар бўлган ва 1990 йиллар бошида Арманистон босиб олган Тоғли Қорабоғ чегараси яқинида жорий йилда отиб ўлдирилган ўн учинчи озарбайжонлик аскардир.

90-йиллардаги урушда тахминан 30 минг одам нобуд бўлган, ундан юз минглаб одамлар ўз жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

Озарбайжон исёнкор ўлкани қайтариб олиш учун ҳарбий куч қўллашга бир неча марта таҳдид қилган.
XS
SM
MD
LG