Линклар

logo-print

Покистон аскарлари ҳарбий базани қайта назоратга олди


Покистон Ички ишлар вазири Раҳмон Малик

Покистон Ички ишлар вазири Раҳмон Малик

Покистон ҳарбийлари 16 соат давом этган жангдан кейин Карачи шаҳридаги толиблар жанггарилари бостириб кирган ҳарбий флот базасини қайта назоратга олди.

Қўшинлар 10 нафар аскар ҳалок бўлган базада жанггариларни изламоқда.

Ички ишлар вазири Раҳмон Малик граната, ракета ва автоматлар билан қуролланган тўрт ёки олти нафар жанггари якшанба куни тунда нарвон ёрдамида девордан ошиб ҳарбий денгиз флотининг “Меҳран” базасини штурм қилганини айтди.

Вазирга кўра, ҳужумчилардан икки нафари ўлдирилган, учинчиси ўзини портлатган.

Бир жанггари қулаган девор остида қолиб кетган яна икки нафари қочиб кетгани тахмин қилинмоқда.

Ундан олдин ўндан ортиқ жанггари ҳарбий базага ҳужум қилгани айтилган эди.

Флот базасига ҳужум учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олди. Улар бу ҳужум Ал-Қоида етакчиси Усама бин Ладин 2 май куни АҚШ кучлари томонидан ўлдирилганига жавобан уюштирилаётган ҳужумлардан бири эканини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG