Линклар

АҚШда юзга яқин одам табиий офат қурбони бўлди


Жолпин шаҳрининг 22 май кунги кўриниши

Жолпин шаҳрининг 22 май кунги кўриниши

АҚШнинг марказий штатларида якшанба куни рўй берган торнадо оқибатида 90 киши нобуд бўлгани расман тасдиқланди.

Миссури штатидаги 50 минг аҳоли яшайдиган Жолпин шаҳридаги биноларнинг 50 фоизи вайрон бўлгани айтилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, табиий офат пайтида бу шаҳарда 89 одам нобуд бўлган.

Яна бир одам Миннесота штатининг Миннеаполис шаҳрида ўлган.

Бир неча ҳафта олдин АҚШнинг еттита штатида рўй берган торнадолар пайтида 330дан ортиқ одам нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG