Линклар

Германия расмийлари ўзбек фаоллари билан учрашди


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири муовини Владимир Норовнинг Берлинга ташрифи арафасида, 23 май куни "Андижон - Адолат ва Тикланиш" ташкилоти вакили Бахтиёр Мухторов, "Ўзбекистон Германия форуми" раҳбари Умида Ниёзова ва қатор фаоллар Норов сўзлашувлар олиб бориши режаланган ҳукумат идораларида қабул қилинди.

Учрашувда Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ва бу вазиятни ўзгартиришда расмий Берлин роли муҳокама қилинди.

Ўзбек фаоллари БМТ махсус маърузачиси ва Халқаро меҳнат ташкилоти кузатувчиларини Ўзбекистонга таклиф қилиш, 13 нафар инсон ҳуқуқлари фаолини қамоқдан озод қилиш, Ҳюман Райтс Уотч, Би-Би-Си ва Озодлик радиосига Тошкентда аккредитация бериш каби таклифлар Норовга берилиши керак, дейишган.
XS
SM
MD
LG