Линклар

logo-print

"Каримов мухолифи" "Озодлик" саволларига жавоб берди


“Мени Ўзбекистондан бир ҳафталик паспорт билан чиқариб юбордилар”, деди диссидент шоир Юсуф Жума Озодлик мухбири билан суҳбатда.

Шоир Озодлик саволларига 23 май куни жавоб берди.
18 май куни амнистия акти қўлланиб, қамоқдан озод қилинган Юсуф Жума куни кеча АҚШга етиб борди ва шу мамлакат берган сиёсий бошпанада яшаётган оиласи билан қўшилди.

Юсуф Жума 2007 йилги президент сайлови арафасида Ислом Каримовнинг Конституцияга хилоф равишда сайловга ўз номзодини қўйганига қарши пикетлар ўтказган эди.

2008 йил 14 апрел кунги суд қарори билан Юсуф Жума Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105, 140, 219-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор, деб топилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Маҳаллий ва халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари фикрича, шоирнинг қамалиши ортидаги сабаблар сиёсийдир.
XS
SM
MD
LG