Линклар

logo-print

Бугун - "ЎХҲ" қурултойининг иккинчи иш куни


Яқинда таъсис этилган “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати”нинг Берлин шаҳрида ўтаётган қурултойи бугун ўз ишини давом эттиради.

Қурултойнинг 23 май кунги биринчи иш кунини кузатган Озодлик мухбирининг хабар қилишича, тадбир иштирокчилари шу кунга режалаштирилган ташкилий масалаларни кўриб чиқишга улгурмади.

Бугун – Қурултойнинг иккинчи кунида Ўзбекистондаги вазият муҳокамасига бағишланган халқаро конференция ўтказиш режалаштирилган.

“Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” қурултойи уюштирувчилари Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасига таклифнома жўнатиб ҳукумат вакилларини ҳам анжуманга таклиф этган, лекин элчихона расмийлари таклифни жавобсиз қолдирган.

“Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” қурултойи Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Норовнинг Германияга амалий ташрифи ўтадиган кунларга тўғри келди. Норов Германия пойтахтида 24-26 май кунлари бўлади.

Ҳюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти Германия ҳукуматини Владимир Норов ташрифидан мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни яхшилаш борасида Тошкентга босим ўтказиш мақсадида фойдаланишга чақирди.
XS
SM
MD
LG