Линклар

Каримов Медведевга қўнғироқ қилди


23 май куни Россия ва Ўзбекистон президентлари телефон орқали ўзаро мулоқот ўтказди.

Бу ҳақдаги хабарларга кўра, мулоқот Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан ўтказилган.

Олам.уз порталининг хабар қилишича, “Дмитрий Медведев Ислом Каримов билан иккитомонлама алоқалар, халқаро муаммолар ҳамда истиқболдаги учрашувлар режаларини муҳокама қилганлар”.

Жорий ой охири – 30-31 май кунлари Москвада иқтисодий ҳамкорлик бўйича Россия-Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG