Линклар

Белорусда иқтисодий бўҳрон авж олди


Белорус Миллий банки миллий валюта – рубл қурбини кескин пасайтирди.

Бугундан бошлаб 1 АҚШ доллари 4930 белорус рублига тенг бўлади. Кеча 1 доллар 3155 рубл эди.
Шундай қилиб, белорус рубли бир кунда 56 фоизга девалвация қилинди.

Лекин барибир кейинги кунларда пул алмаштириш шаҳобчаларида на доллар, на евро сотиб олишнинг имкони бор.

Белоруслар кейинги кунларда қўлларидаги нақд пулларни сарфлаш билан банд. Хабарларга қараганда, одамлар дўконлардан қўлига кирганки нарсани сотиб олмоқда.

Белорус ҳукумати мамлакатда давом этаётган молиявий бўҳронни бартараф этиш учун чет элдан ёрдам кутаяпти.
Т
аҳлилчилар фикрича, Европа диктатор Лукашенко ҳукуматига ёрдам бермоқчи эмас. Ёрдам Москвадан бўлиши мумкин, лекин Россия ҳукумати кўрсатажак кўмаги эвазига Белоруснинг стратегик корхоналари олишни кўзламоқда.
XS
SM
MD
LG