Линклар

logo-print

Стросс-Каннинг ДНКси оқсоч кийимидан топилди


Халқаро валюта жамғармасининг эндиликда собиқ раҳбари Доминик Стросс-Каннинг ДНК излари Нью-Йоркдаги меҳмонхона оқсочи кийимларидан топилди.

Бу ҳақда душанба куни Американинг NBC телеканали хабар қилди.

Айбни инкор қилаётган Стросс-Кан шу кунда Нью-Йоркда уй қамоғида яшамоқда.

Меҳмонхона оқсочига жинсий тажовуз қилган, деган айблов эълон қилинганидан сўнг Стросс-Кан Халқаро валюта жамғармаси раҳбарлигидан истеъфо беришга мажбур бўлди. Бундан ташқари 2012 йили ўтажак Франция президенти сайловида иштирок этиши ҳам гумон бўлиб турибди.

Мухолифатдаги социалистик партиядан номзод сифатида Стросс-Кан амалдаги президент Николя Саркозига энг жиддий ҳариф, деб ҳисобланаётган эди.
XS
SM
MD
LG