Линклар

АҚШ. Табиий офат қурбонлари 116 кишига етди


АҚШнинг марказий штатларида якшанба куни рўй берган торнадо оқибатида нобуд бўлганлар сони 116 кишига, тан жароҳати олганлар 400 кишига етди. Бу ҳақда расмийлар баёнот берди.

Миссури штатидаги 50 минг аҳоли яшайдиган Жолпин шаҳридаги биноларнинг 50 фоизи вайрон бўлгани айтилмоқда.

Бир неча ҳафта олдин АҚШнинг еттита штатида рўй берган торнадолар пайтида 330дан ортиқ одам нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG