Линклар

logo-print

Обама Лондонга келди


АҚШ президенти Барак Обама ва турмуш ўртоғи Мишель Обама расмий ташриф билан Британияга келди.

У Ирландия пойтахти Дублиндан Лондонга Исландияда уйғонган вулқондан кўтарилаётган чанг-тўзон туфайли аввалдан режалаштирилган вақтдан олдинроқ етиб келди.

Душанба куни Дублинда қилган чиқиши чоғида Америка-Ирландия алоқалари бузилмаслиги тўғрисида баёнот берди.

Шу куни эрталаб Обама Ирландиянинг Монигалл шаҳрига борди. АҚШ президентининг она томонидан катта отасининг отаси 1850 йили Америкага айнан шу шаҳардан кўчиб борган.

Обаманинг отаси кениялик, онаси таги ирландиялик америкаликдир.

Европа мамлакатлари бўйлаб сафари давомида президент Обама Британиядан сўнг Франция ва Польшага сафар қилади.
XS
SM
MD
LG