Линклар

logo-print
Қозоғистон пойтахти Остонадаги Миллий хавфсизлик хизмати биноси ёнида портлаш содир бўлди.

Озодлик мухбирининг воқеа жойидан хабар қилишича, бугун саҳарда хавфсизлик хизмати биносининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонаси ёнида автомобил портлаган.

Айрим гувоҳлар портлаш содир бўлган жойда тана қолдиқларини кўрганини айтмоқда.

Расмий хабарларга кўра, воқеадан жабрланганлар йўқ. Аммо, норасмий хабарларда икки киши қурбон бўлгани айтилмоқда.

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот котиби Кенжебўлат Бекназаров бино ташқарисида турган автомобилга ўт кетганини айтиб, бу ҳодиса террорчилик хуружи сифатида кўрилмаётганини билдирди.

Ўтган ҳафта мамлакат шимоли-ғарбидаги Оқтўбе шаҳрида ҳудкуш ҳужумчи ўзини портлатган ва унинг яқинидаги икки кишини жароҳатлаган эди.

Прокуратура худкуш ҳужумчи 25 ёшлар атрофидаги жиноятчи экани ва унинг ҳатти-ҳаракати террорчилик хуружи бўлмагани ҳақида баёнот берган эди.
XS
SM
MD
LG