Линклар

logo-print
Эронда президент Маҳмуд Аҳмадийнажод борган ёғ заводида содир бўлган портлаш сабаблари техник муаммолар билан изоҳланмоқда.

ФАРС ахборот агентлиги хабарига кўра, портлаш натижасида 6 киши жароҳатланган.

Ўша кезда заводда бўлган президентга зиён етмаган ва портлашдан бироз ўтиб у Ободон шаҳридаги ёғ-мой ишлаб чиқариш соҳасининг истиқболига оид аввалдан режалаштирилган нутқи билан телевидениеда чиқиш қилган.

Агентлик хабарига кўра, заводдаги портлаш унинг ходимлари томонидан йўл қўйилган техник хато натижасида юз берган ва ўт ўчирувчилар портлашдан кейинги ёнғинни тезда ўчиришга муваффақ бўлган.
XS
SM
MD
LG