Линклар

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу яҳудий давлати 1967 йилдаги чегараларга қайтмаслигини баён қилди.

Бунга қадар Барак Обама Исроил ҳукуматини 1967 йилдаги чегарага қайтиш масаласи Исроил-Фаластин тинчлик музокаралари муваффақиятининг асосий шарти эканини тан олишга чақирган эди.

АҚШда Исроил манфаатларини тарғиб қиладиган Америка-Исроил жамоатчилик ишлари қўмитаси аъзолари олдида душанба куни чиқиш қилган Нетаняҳу аввалги 1967 йилгача бўлган чегаралар Исроилни мудофаа қилиш имконини бермаслигини айтиб, Обама таклифини яна бир бор қатъиян рад этди.

- Эртага мен АҚШ Конгрессида Фаластин ва Исроил давлатлари ўртасидаги ўзаро тинчлик музокаралари қандай акс этиши мумкинлиги ҳақида чиқиш қиламан. Лекин бир нарсага ишончингиз комил бўлсинки, бу келишув Исроил хавфсизлигини даҳлсиз қолдириши шарт ва шунинг учун Исроил мудофаа қилиш имкони бўлмаган 1967 йилги сарҳадларга қайта олмайди,- деди Бенямин Нетаняҳу.
XS
SM
MD
LG