Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Оқсаройда БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТ Тараққиёт дастури маъмури Ҳелен Кларкни қабул қилди.

ЎзА агентлиги хабарига кўра, 23 май куни бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистон ва БМТ агентлиги ўртасида ҳамкорлик, амалга оширилаётган ҳамда оширилиши кўзланган лойиҳалар масаласи муҳокама қилинган.

Ҳозир Ўзбекистонда БМТ Тараққиёт дастурининг 30 дан ортиқ лойиҳаси амалга оширилмоқда ва бу лойиҳаларнинг аксарият қисми ижтимоий-иқтисодий соҳасида амалга оширилмоқда.
XS
SM
MD
LG