Линклар

М.Солиҳ: Фаол қаршилик ҳаракатини бошлаймиз!

  • Абдулла Искандар

Қурултой иштирокчилари Ўзбекистон халқ ҳаракати раиси Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатда.

Қурултой иштирокчилари Ўзбекистон халқ ҳаракати раиси Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатда.

Ўзбекистон халқ ҳаракати раиси Муҳаммад Солиҳ ҳаракат мақсадини ëмонликка адолат билан жавоб қилиш¸ дея таърифлади.



24 май куни Берлинда Ўзбекистон халқ ҳаракатининг қурултойи ўз ишини якунлади.

Қурултойда Ўзбекистон халқ ҳаракати бошқарув органлари сайланди.

Эрк партияси¸ Андижон адолат ва тикланиш ташкилоти ва Таянч жамияти тузган бу ҳаракатга яна уч ташкилот қўшилди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти¸Озод деҳқонлар партияси¸ Ўзбекистон демократик кучлар форуми бу ҳаракатнинг муассислари қаторидан ўрин олди.

Муассислар мажлиси Ўзбекистон халқ ҳаракатига Эрк лидери Муҳаммад Солиҳни раис қилиб сайлашди.

Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистон халқ ҳаракати учун тамойил бўлган фалсафий маъруза қилди.

Инжил¸ Таврот ва Қуръони карим ва Хитой файласуфи Конфуцийдан иқтибослар келтирган Солиҳ¸ зулмга фаол қаршилик кўрсатиш адолатни рўëбга чиқарадиган асосий омил эканлигини таъкидлади.


Муҳаммад Солиҳ Озодлик мухбири саволларига жавоб берди.

Ўз маърузасида Солиҳ ўзбек жамиятига Гандизмга асосланган нозўровонлик ҳаракатими ëки фаол қаршилик ҳаракати зарур¸ деган савол юзасидан ўз муносабатини батафсил ифодалади.

"Араб баҳори сабоқлари зулмга қарши фаол қаршилик самара беришига мисол бўлди"¸ деб таъкидлади Солиҳ ўз маърузасида.

Қурултой сўнггида Ўзбекистон халқ ҳаракатининг баëноти қабул қилинди¸ ҳаракатнинг асосий вазифалари белгиланди.

Бўйсунмаслик тадбирларини ўтказиб¸ тузум раҳбари ва унинг ҳукуматини тинч йўл билан истеъфога чиқишига эришиш бош мақсад сифатида қўйилди.

Сиëсий маҳбуслар озодлиги¸ муҳожиратдаги мухолифат вакилларининг юртга қайтарилиши¸ эркин ва адолатли сайловлар ўтказиш ҳам асосий вазифалар қаторидан ўрин олди.

АҚШ ¸ Канада¸ Австралия ¸ Финландия¸ Франция¸ Швеция¸ Туркия¸ Норвегия¸ Германия¸ Чехия ва Россияда истиқомат қилаëтган ўзбек мухолифатининг турли гуруҳ ва намояндалари иштирокидаги қурултой ўз ишини тугаллади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG