Линклар

logo-print
Бундан буён Россияга пул топгани борадиган меҳнат муҳожирларидан рус тили, анъанаси ва одатлари бўйича билим талаб қилинади.

Бу ҳақда Россияда чоп этиладиган “Известия” нашри берган хабарга кўра, Россотрудничество — МДҲ давлатлари ишлари бўйича Федерал агентлик Марказий Осиё ва МДҲ давлатларидан келадиган меҳнат муҳожирларини ўз юртида тегишли билимлар бўйича тест синовларидан ўтказиш тизимини ишлаб чиқмоқда.

Шу билан бирга меҳнат муҳожирларидан маълум бир касб-ҳунарга оид ҳужжат ҳам талаб қилинади.

Агар Россияга бориб ишлашни истаган шахсда касб-ҳунарга оид ҳужжат бўлмаса ва у рус тилини билмаса, унга ўз юртида ўқув курслари таклиф қилинади.

Рус нашри бераётган хабарга кўра, шу тариқа Россияга оқиб кираётган миллионлаб меҳнат муҳожирлари савияси ва меҳнати сифатини ошириш режаланаётган тизимни шу йил кузгача ишлаб чиқиш айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG