Линклар

Ўзбекистон орқали ташилаётган НАТО юклари 15 фоизга ошади


АҚШ Шимолий Таъминот тармоғи орқали Афғонистондаги НАТО кучларига бораётган юк ҳажмини 15 фоизга ошириш ҳаракатида.

Бу ҳақда АҚШнинг Қуруқлик қўшинлари штаби раҳбари ўринбосари генерал-лейтенант Митчелл Стивенсонга таяниб Регнум агентлиги хабар қилди.

АҚШ генералига кўра, ҳозир Шимолий тармоқ орқали Афғонистондаги амалиётларга қаратилган ноҳарбий юкларнинг 60 фоизи ташилмоқда.

Қолган 40 фоиз миқдордаги юк эса Покистон орқали етказилмоқда.

АҚШ раҳбарияти яқин келажакда Шимолий тармоқдан ташиладиган юк ҳажмини 75 фоизга етказишни режаламоқда.

НАТОга мўлжалланган ноҳарбий юкларнинг Ўзбекистон орқали ташилишини амалга ошираётган FMN Logistics компанияси 2010 йил ичида жами 2 ярим мингдан ортиқ юк контейнерини Афғонистонга етказди.
XS
SM
MD
LG