Линклар

Остонадаги портлаш террорчилик акти эмас, дейилмоқда


Остона шаҳридаги МХҚ Вақтинчалик тергов изолятори бўлган мана шу бино ёнида автомобил портлади.

Остона шаҳридаги МХҚ Вақтинчалик тергов изолятори бўлган мана шу бино ёнида автомобил портлади.

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида содир бўлган портлашда икки киши – қирғизистонлик ва қозоғистонлик шахс ўлгани хабар қилинмоқда.

Қозоғистон ИИВ тарқатган хабарномага кўра, Остона шаҳар Миллий хавфсизлик хизмати биноси ёнида содир бўлган портлашдан қурбон бўлганлардан бири аввал судланган шахсдир.

Ҳодиса жойида ўтказилган дастлабки текширув натижасида хавфсизлик хизмати биносидан сал наридаги бўшроқ ҳудудда тўхтаб турган Audi русумидаги автомобил портлашига қоплама ва шикастловчи қисмлар – болт, гайка ҳамда михсиз бўлган мосламанинг портлаши сабаб бўлган.

Автомобил портлаши натижасида бошқа ҳеч кимга зарар етмаган.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги раҳбари Халмуҳамбед Қасимов вазирлик тарқатган маълумотларга ойдинлик киритар экан, Остонада содир бўлган портлаш террорчилик хуружи эмас, деб баёнот берди.

Вазирлик раҳбарига кўра, воқеа жойида ўлган шахсларнинг бирорта экстремистик ёҳуд диний ташиклотга алоқаси борлиги ҳам аниқланмаган.

Қасимовга кўра, Қозоғистон фуқароси бўлган автомобил эгаси киракашлик билан шуғулланувчи оддий фуқаро бўлган.

Эслатамиз, Остона шаҳридаги портлаш бугун тонгда шаҳар Миллий хавфсизлик хизматининг Вақтинчалик тергов изолятори яқинида содир бўлди.

Бунга қадар ўтган ҳафта мамлакат шимоли-ғарбидаги Оқтўбе шаҳрида ҳудкуш ҳужумчи ўзини портлатган ва унинг яқинидаги икки кишини жароҳатлаган эди.

Прокуратура худкуш ҳужумчи 25 ёшлар атрофидаги жиноятчи экани ва унинг ҳатти-ҳаракати террорчилик хуружи бўлмагани ҳақида баёнот берган эди.
XS
SM
MD
LG