Линклар

logo-print

Қозоғистон ИИВ: Остонадаги портлаш террор эмас


Портлаш содир бўлган ҳудудга энг яқин аҳоли уйларида яшовчилар воқеа жойидаги тана қолдиқларини кўриб, бу террорчилик хуружимикин, деган гумонга бораётганини айтмоқдалар.

Портлаш содир бўлган ҳудудга энг яқин аҳоли уйларида яшовчилар воқеа жойидаги тана қолдиқларини кўриб, бу террорчилик хуружимикин, деган гумонга бораётганини айтмоқдалар.

Қозоғистон ИИВ Остонадаги портлашда қурбон бўлганларнинг экстремистик ёки диний радикал ташкилотларга алоқадорлиги аниқланмаганини айтмоқда.


24 май куни тонгги соат 4 лар атрофида Остона шаҳридаги Миллий хавфсизлик хизмати вақтинчалик тергов изолятори биноси ёнида автомобил портлади ва натижада, автомобилда бўлган икки киши ўлди.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги раҳбари Халмуҳамбед Қасимов Остонада содир бўлган портлаш террорлик хуружи эмас, деб баёнот берди.



Вазирлик раҳбарига кўра, портлаган қурилма қоплама ва шикастловчи қисмлар – болт, гайка, михсиз бўлган, шунингдек, воқеа жойида ўлган шахсларнинг ҳам бирорта экстремистик ва диний радикал ташиклотларга алоқаси борлиги аниқламаган.

Вазир баёнотига оид Озодлик мухбирида туғилган саволларига жавоб берган Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги расмийси Қаламқаш Темированинг айтишича, портлашда ўлган шахсларнинг бири қозоғистонлик, яна бири эса қирғизистонликдир.

- Воқеа жойида икки кишининг жасади, 1962 йилда Қирғизистон республикасида туғилган ва ҳозир Павлодар вилоятининг Экибастуз посёлкасида яшайдиган Кельплер Димитрий Юревичга тегишли бўлган ҳайдовчилик гувоҳномаси ва овчилик учун берилган рухсатнома, 1985 йили Қозоғистон республикасида туғилган ва Экибастуз посёлкасида яшайдиган, муқаддам ўғрилик учун судланган Черёмухин Иван Александровичга тегишли паспорт топилди, деди Қозоғистон ИИВ расмийси.

Унинг сўзларига кўра, портлаш натижасида воқеа жойига яқин ҳудуддаги бинолар ва аҳолига жиддий шикаст етмаган.

- Воқеа жойини ўрганиш чоғида унинг атрофидаги аҳолига ва турар-жой биноларига шикаст етмагани аниқланди. Фақатгина яқин ҳудуддаги уй-жойларнинг деразалари синган. Дастлабки суриштирув натижасида ҳодисанинг террорчилик амалиёти сифатида қаралишига ҳеч қандай асос топилмади. Ҳозир жиноят иши қўзғатилган ва тергов бормоқда, дейди Қозоғистон ИИВ расмийси Қаламкаш Темирова.

Озодликнинг воқеа жойини бориб кўздан кечирган мухбири маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашди.

Дераза ойнаси синиқларини йиғиб олаётган Ирина исмли аёлнинг айтишича, саҳарда содир бўлган портлаш аҳолини қаттиқ қўрқитиб юборган.

- Шунақанги қаттиқ портлаш бўлдики, жуда қўрқинчли эди. Уйимизга ўтган электр симлари узилиб кетди. Машинанинг капоти эса деразамиз ёнига келиб тушди. Ҳаммаёғимизни шиша синиғи босиб кетди, дейди портлаш содир бўлган ҳудуднинг ёнгинасида яшайдиган Ирина исмли аёл.

Ён-атрофда яшовчилар ҳам портлаш содир жойда одам танаси қолдиқларига кўзи тушганини айтмоқда.

- Мана шу ерда одамнинг тана аъзолари ётган эди. Калласи бор эди, гавдаси бор эди, аммо, қўллари ва оёқлари йўқ эди. Жуда даҳшатли манзара эди, дейди остоналик Ирина исмли аёл.

Остоналикларнинг портлашдан қаттиқ хавотирланиши яна бир сабаби бу таҳлит воқеанинг илк бор содир бўлмаётганидадир.

Бунга қадар ўтган ҳафта мамлакат шимоли-ғарбидаги Оқтўбе шаҳрида ҳудкуш ҳужумчи ўзини портлатган ва ўз яқинидаги уч кишини жароҳатлаган эди.

Прокуратура худкуш ҳужумчи 25 ёшлар атрофидаги жиноятчи экани ва унинг ҳатти-ҳаракати ҳам террорчилик хуружи, деб қайд этилмагани ҳақида баёнот берган эди.
XS
SM
MD
LG