Линклар

Яманда 38 киши ҳалок бўлди


Яманда сешанба куни ҳукуматга қарши гуруҳлар ҳамда президент Али Абдуллоҳ Солиҳга содиқ ҳарбийлар ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувлар оқибатида 38 киши ҳалок бўлди.

Нобуд бўлганларнинг 14 нафари аскар, 24 киши исёнчидир.

Associated Press агентлигига кўра, президент Соллиҳ томонларни ўт очишни тўхтатишга чақирган.
Жорий ҳафта бошида Форс кўрфази мамлакатлари кенгаши ўзининг Ямандаги сиёсий бўҳронни ҳал қилишга воситачилик қилиш ташаббусидан воз кечди.

Бунга Яман президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ ҳокимиятни топшириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолашдан яна бош тортгани сабаб бўлди.
Бу унинг ҳужжатни имзолашдан учинчи марта бош тортишидир.

Форс кўрфази мамлакатлари кенгаши томонидан ишлаб чиқилган режага биноан Али Абдуллоҳ Солиҳ ҳокимиятни топшириши тўғрисидаги келишувни имзолаганидан сўнг, шахсий хавфсизлиги кафолатланиши эвазига 30 кун ичида ҳокимиятни топшириши керак.
XS
SM
MD
LG