Линклар

Гейтс Бағдоднинг сўровига умид қилмоқда


АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс Бағдод АҚШ ҳарбийларини Ироқда 31 декабрдан кейин ҳам қолдиришини сўраб Вашингтонга мурожаат қилишига умид билдирди.

Вашингтонда қилган чиқиши чоғида Роберт Гейтс АҚШ ҳарбийларининг Ироқдаги ҳозирлиги муддати узайтирилиши ироқликларга сўнгги йилларда эришилган ютуқларни сақлаб қолишга ҳамда бошқа мамлакатларга демократик ўзгаришларнинг самарасини намойиш қилишга ёрдам беради, деган фикрни таъкидлаб ўтди.
XS
SM
MD
LG