Линклар

"Ўзбекистон халқ ҳаракати" раиси сайланди


24 май куни Берлинда “Ўзбекистон халқ ҳаракати”нинг таъсис қурултойи ўз ишини якунлади.

Қурултойда Ўзбекистон халқ ҳаракати бошқарув органлари сайланди.

Ўзбекистон “Эрк” демократик партияси¸ “Андижон: Адолат ва Тикланиш” ташкилоти ва “Таянч” жамиятлари ташаббуси билан бошланган бу ҳаракатга яна уч ташкилот қўшилди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти¸ “Озод деҳқонлар” партияси¸ “Ўзбекистон демократик кучлари” форуми бу ҳаракатнинг муассислари қаторидан ўрин олди.

Ўзбекистон “Эрк” демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ “Ўзбекистон халқ ҳаракати” Муассислар мажлисига раис этиб сайланди.
XS
SM
MD
LG