Линклар

Қирғизистон Ўзбекистондан қарз бўлиб қолди


“Қирғизгаз”нинг Ўзбекистондан қарзи 1 миллион долларга етди.

Бу ҳақда 24 май куни Қирғизистон парламентининг Ёнилғи-энергетика мажмуи бўйича қўмитаси мажлисида “Қирғизгаз” ҳиссадорлик жамияти бош директори ўринбосари Абдимажит Маматисаев баёнот берди.

Айни пайтда Қирғизистон Ўзбекистондан газ омбори ва нефт конларини қайтариб олмоқчи.

Қирғизистон парламенти ўзининг жорий ой иккинчи ўн кунлигида “Боткен вилояти ҳудудида жойлашган ва “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг ширкати томонидан эксплуатация қилинаётган Шимолий Сўх ерости газ омбори ҳамда Шимолий Сўх ва Чўнғара-Ғалча газ-нефть конларини Қирғизистон юрисдикциясига қайтариш тўғрисида“ги қарор лойиҳасини қабул қилган эди.
XS
SM
MD
LG