Линклар

Вулқон парвозларни тўхтатиб қўйди


Исландиядаги Гримсвотн вулқони уйғониб, ҳавода вулқондан чиққан чанг-тўзон мавжудлиги учун кеча Европа шимолида 500 дан зиёд авиапарвоз бекор қилинди.

Вулқон тўзони Шимолий Ирландия, Шотландия ва Скандинавия давлатлари узра тарқалган.
Мутахассисларга кўра, вулқон тўзони жанубга қараб жилмоқда, бироқ шанба куни уйғонган вулқон ҳаво қатновларини ўтган йилдагидай узоқ муддатга тўхтатиб қўймайди.

Ўтган йили Исландияда бошқа бир вулқон уйғониши оқибатида ҳаво қатновлари бир неча кунга тўхтаб қолган, авиаширкатлар бир неча миллиард долларли зарар кўрган эди.
XS
SM
MD
LG