Линклар

logo-print

Эрон ҳамкорларига қарши санкциялар жорий этилди


Америка Қўшма Штатлари Эрон ва Шимолий Корея билан ҳамкорлик қиладиган бир қатор чет эл ширкатларига қарши санкциялар жорий этди.

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Жеймс Стейнбергга кўра, санкциялардан кўзланган мақсад Эронннинг ўз ядровий дастурини ривожлантиришига йўл қўймасликдир. Вашингтон фикрича, Теҳрон ядровий қурол яратиш йўлида иш олиб бормоқда.

Санкция қўлланадиган ширкатлар орасида Венесуэланинг давлат нефт компанияси ҳамда Хитой, Сурия, Белорус ва Эроннинг ўзидаги ширкатлар бор.
Душанба куни Европа Иттифоқи ҳам Эронга қарши санкцияларини кучайтирди.
XS
SM
MD
LG