Линклар

logo-print

Исроил ён бермоқчи, лекин чегарага қайтмоқчи эмас


Исроил бош вазири Бенямин Нетаняхунинг сўзларига кўра, унинг давлати ҳеч қачон Фаластин билан тинчлик ўрнатиш имкониятларини излашни тўхтатмайди бу йўлда “оғриқли муроса”га боришга тайёр.

АҚШ Конгресси иккала палатасининг қўшма мажлисида қилган чиқиши чоғида Нетаняху Исроил фаластинликлар даъво қилаётган ҳудудларнинг бир қисмини бериши мумкинлиги, бироқ ҳеч қачон 1967 йилги чегарага қайтмаслиги тўғрисида баёнот қилди.
Нетаняхуга кўра, у 67 йилги чегара “ҳимоясиз”дир.

Бунга қадар Барак Обама Исроил ҳукуматини 1967 йилдаги чегарага қайтиш масаласи Исроил-Фаластин тинчлик музокаралари муваффақиятининг асосий шарти эканини тан олишга чақирган эди.
Исроил бош вазири, шунингдек, яна бир бор фаластинлик қочқинлар ва уларнинг оилалари Исроил ҳудудига қайтишига ҳамда Қуддус шаҳрининг, фаластинликлар истаётгандай ғарбий ва шарқий қисмларга бўлинишига қарши эканлигини эслатиб ўтди.

Фаластин мухторияти раиси Маҳмуд Аббоснинг матбуот котиби сўзларига кўра, Нетаняхунинг АҚШ Конгрессидаги чиқиши тинчликка ҳисса қўшмайди, аксинча, тинчликка олиб борувчи йўлдаги қўшимча тўсиқ бўлиб хизмат қилади.
XS
SM
MD
LG