Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:13

Бишкек Тошкентга миллион доллар тўлаши керак


“Қирғизгаз” ширкатининг “Ўзтрансгаз” ширкатидан бўлган қарзи бир миллион долларга етди.

Бу ҳақда 24 май куни Қирғизистон парламентининг ёнилғи-энергетик комплекси ва ерости бойликларидан фойдаланиш бўйича қўмитаси мажлисида сўзга чиққан “Қирғизгаз” очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти бош директорининг муовини Абдимажит Маматисаев билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил феврал ойида Ўзбекистон қарз туфайли Қирғизистонга газ узатишни тўхтатиб қўйганди.

“Ўшанда мамлакат парламенти 5,2 миллион доллар субсидия ажратиш ҳақида қарор қабул қилганди. Бироқ ҳукумат бу миқдордаги маблағни бера олмади ва кейинчалик газ нархини кўтариш ҳисобига қарзни узиш шарти билан 237 миллион сўм (тақрибан 5,2 миллион АҚШ доллари – таҳр.) ссуда ажратишга қарор қилди. Бироқ нархлар ҳам оширилмади, ссуда ҳам берилмади. Биз фақат 145 миллион сўм (тақрибан 3,2 миллион АҚШ доллари – таҳр.) олишга муваффақ бўлдик, бу пуллар ҳам қарзни узиш учун кетди”, - дер экан Маматисаев бунинг натижасида “Қирғизгаз” республика бюджетидан 799 миллион сўм (тақрибан 17,8 миллион АҚШ доллари – таҳр.) қарз бўлиб қолганини қайд этди.

Айни пайтда “Қирғизгаз” масъули ҳисоботини эшитган депутатлар “тижорат корхонаси ўз-ўзини маблағ билан таъминлаш тамойили асосида ишлаши лозим”лиги ҳамда “давлатдан дотация умид қилиб ишламаслиги керак”лигини билдирдилар.

Қайд этиш жоизки, шу йил апрел ойида “Қирғизгаз” расмийлари “Ўзтрансгаз” олдидаги қарз тўлалигича узиб бўлингани ва Тошкентга 3,4 миллион АҚШ доллари ўтказиб берилгани ҳақида маълум қилгандилар.

Қирғизистон энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, 2011 йилда Қирғизистон Ўзбекистондан 200-220 миллион куб метр атрофида газ олади. 2010 йилда Қирғизистон Ўзбекистондан 287,4 миллион куб метр газ сотиб олган.

Жорий йил бошидаги келишувга мувофиқ, Қирғизистон 2011 йилда ўзбек газининг ҳар минг куб метри учун 223 доллардан ҳақ тўлайди.
XS
SM
MD
LG