Линклар

“Америка овози” радиоси мухбири Малик Мансурга икки ойдан буён чет элга чиқиш визаси берилмаяпти.

Малик Мансур Германиядаги Гамбург жамғармаси стипендияси ҳисобига ўқишга таклиф қилинган эди.

Журналист сиёсий таъқибга учрагани учун мукофот тарзида берилган ушбу стипендиядан эндиликда фойдалана олмаслигидан хавотир билдиради.

- Мартнинг охири - апрелнинг бошларида жавоб келди. Қоғозда “хорижга чиқиш бўйича аризангиз қаноатлантирилмади, ҳужжатларингиз қўшимча равишда тегишли идоралар томонидан ўрганилаяпти” дейилган. Кейин республика ОВИРига боришни маслаҳат беришди. У ерга борсам, Тошкент шаҳар прокуратураси ҳали менинг хорижга чиқишим бўйича таъқибни бекор қилмаган, деб айтишди, дейди журналист Малик Мансур.

2010 йилнинг 15 октябр куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман суди Малик Мансурни ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат қилганликда айблаб¸ 8000 АҚШ долларига тенг миқдорда жаримага тортган эди.
XS
SM
MD
LG