Линклар

Тошкент марказидаги “Бунёдкор” ўйингоҳи қурилиши 2012 йилнинг 10 мартида якунланади.

Бу ҳақдаги Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси қарорида айтилишича, жорий йилнинг 1октябрига қадар ўйингоҳ қурилиши билан боғлиқ ҳужжатлар тайёрланиши лозим.

Newsuz.com сайтининг “Бунёдкор” клуби матбуот хизматига таяниб тарқатган маълумотига кўра, 18 гектардан иборат, 7 та футбол майдонини ўз ичига олган ўйингоҳ қурилиши учун 60 миллиард сўм сарфланади. Қурилишга пул хайрия маблағи ҳисобига амалга оширилиши айтилган. Бироқ ҳозирча ҳомийлар номи очиқланганича йўқ.

Германиянинг GMP фирмаси томонидан лойиҳалаштирилган ўйингоҳ қурилиши 2008 йил бошланган ва кейинроқ тўхтаб қолган эди. Қурилишнинг тўхтаб қолиши “Бунёдкор” жамоасининг муассиси, Гулнора Каримовага тегишли экани айтиладиган "Зеромакс" ширкатининг ёпилиши билан боғланган эди.

Дастлабки лойиҳа бўйича ўйингоҳ усти ёпиқ бўлиши керак эди, бироқ ҳозирда унинг устини очиқ ҳолда қуришга қарор қилинган.
Ҳозирга қадар қурилишнинг 30 фоизлик қисми бажарилган.

Айрим манбалар¸ Ўзбекистондаги энг йирик стадион бўлиши кутилаëтган бу қурилишнинг Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги тантаналарига қадар тугатилишини айтаëтган эди.
XS
SM
MD
LG