Линклар

Қирғиз-ўзбек чегарасида контрабандачи қўлга олинди


Шу йилнинг 24 май куни Қирғизистоннинг Боткен вилояти Ҳайдаркон чегара отрядининг “Олға” чегара заставаси чегарачилари Қадамжой тумани Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари ҳамда “Жануб” божхона хизмати ходимлари билан ҳамкорликда қирғиз-ўзбек чегарасида Ўзбекистондан Қирғизистонга ноқонуний тарзда катта миқдорда пахта олиб ўтмоқчи бўлган шахсни қўлга олди:

- Чегарада шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган киши қўлга олинган. У “Хюндай Портер” маркасидаги икки автомашинада Ўзбекистондан Қирғизистонга деярли икки тонна пахтани олиб ўтмоқчи бўлган. Ҳозирда барча тегишли ҳужжатлар тайёрланиб, қўлга олинган шахс Қадамжой тумани Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига ўтказиб берилди. Эндиликда мазкур шахснинг қайси давлат фуқароси экани ва маҳсулотни қаердан олгани каби масалалар билан улар шуғулланади, - деди Қирғизистон чегара хизмати матбуот котиби Салқин Абдуқариева.
XS
SM
MD
LG